Сенат раиси Ўзбекистонда камбағаллик даражаси пасайиб бораётганини айтди

Бухоро шаҳрида 23 июнь, чоршанба куни Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Очилишда Президентнинг табриги Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди. 

«Бундан қарийб олти йил аввал БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2030 йилга қадар барқарор ривожланишнинг 17 та глобал мақсади ва 169 та вазифаси асосида барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқди ва бугунги кунда уларни босқичма-босқич амалга оширмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта ташкил этилаётган мазкур форум глобал мақсадларга эришишда парламентларнинг иштирокини муҳокама қилиш, парламентлараро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун самарали мулоқот майдони бўлади», дейилган Шавкат Мирзиёев табрик сўзида.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Шунингдек, Танзила Норбоева ўз очилиш нутқида хусусан, глобал миқёсдаги 17 мақсаднинг 16 таси Ўзбекистон учун долзарб аҳамиятга эгалигини айтди. Биргина таълимда, мактабгача таълим қамрови 2 баравардан зиёдга кенгайганини таъкидлади. 

«Олий таълим муассасалари сони 2 бараварга (65 — 117), қабул ўринлари эса қарийб 3 бараварга ошди (66 минг — 181 минг). Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар пандемия даврида ўзини тўла оқлади. Иқтисодиётни ривожлантириш, саноат, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, соҳада давлат иштирокини қисқартириш, кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар боис аҳоли фаровонлиги, жумладан, даромадлари ортиб бормоқда (2016–2019 йиллар — 10 фоиз)», —  деди Сенат раиси. 

Фото: Сенат ахборот хизмати

У, шунингдек, бунга мисол қилиб, 2020 йилда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) бошчилигида ўтказилган олий даражадаги сиёсий форумда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга доир биринчи ихтиёрий миллий ҳисоботи тақдим этган 49 та давлат сафидан жой олганини қайд этди. Ушбу ҳаракатлар халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам муносиб баҳоланаётганини алоҳида таъкидлади.

«Бертельсман фондининг (Германия) 2020 йилги ҳисоботида Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларига эришиш бўйича 193 та мамлакат орасида 
66-ўринни эгаллади. Етакчи халқаро молия тузилмалари (Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ва бошқалар) эътирофига кўра мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ўсмоқда. Жаҳон банкининг бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ‘Бизнес юритиш – 2020’ ҳисоботида мамлакат энг юқори натижаларни кўрсатган 20 та мамлакат қаторига киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон пандемия даврида иқтисодиёти ўсган ва 2021 йилда янада жадал ўсиш кузатиладиган саноқли давлатлардан бири, дея эътироф этилган», — деди Танзила Норбоева. Шу билан бир қаторда, у мамлакатда камбағаллик даражаси пасайиб бораётганини айтди.

«Аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш борасида яратилган уникал тизим (дафтарлар) натижасида камбағаллик даражаси пасайиб бормоқда (2015 йил — 12,8 фоиз, 2019 йил — 11 фоиз). Мажбурий меҳнат, жумладан, болалар меҳнатига буткул барҳам берилди. Давлат ва жамият ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузи ошмоқда. Хусусан, Парламентда аёллар ўрни икки карра ошди (16 фоиздан 32 фоизга). Таъкидлаш керакки, бюджет харажатларининг аксарият қисми ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Бугун Ўзбекистон бюджети — ижтимоий йўналтирилган бюджет, деб бемалол айтиш мумкин», — деди Норбоева.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Очилишда Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти Питер Лорд Баунесс, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов, хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари, Ёшлар парламентлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, ННТ, ОАВ вакиллари, илмий-тадқиқот муассасалари экспертлари анъанавий ва онлайн иштирок этмоқда. 

Аввалроқ Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш ҳафталиги бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг бош котибини қабул қилгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023