Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан учрашди
Олий Мажлис Cенати раиси Танзила Норбоева 22 июнь куни Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, учрашувда мамлакат томонидан барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда, инсон ҳуқуқларини ва гендер тенгликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Мартин Чунгонг Бухорода бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форумнинг долзарблигини айтиб ўтган. Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Аввалроқ Сенат раиси Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ бош котибини қабул қилгани хабар қилинган. Шунингдек, Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашгани маълум қилинган.