Туркий Кенгаш Туризм вазирларининг йиғилиши нега Қўқон шаҳрида ўтказилмоқда?

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши нинг Туризм вазирлари V йиғилиши 2020 йилнинг 23 июнь куни коронавирус пандемияси сабаб видеоконференция шаклида ўтказилди, унда Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида «Замонавий Ипак йўли» қўшма туристик маҳсулот лойиҳасига Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва манзилларини киритиш масаласи муҳокама қилиниб, ТТДҲК Туризм масалалари бўйича вазирларнинг навбатдаги — VI йиғилишини 2021 йилда бизнинг мамлакатимизда ўтказиш таклиф этилди.

Шу боис 23-24 июнь кунлари Фарғона водийсида жойлашган Қўқон шаҳрида Туркий Кенгаш Туризм вазирларининг VI йиғилиши ўтказилиши белгиланди.

Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, нима учун айнан Қўқон шаҳри деган савол туғилиши мумкин ва бунга сабаблар талайгина.

Қўқон шаҳри Фарғона водийсининг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, у қадимдан илм-фан, маданият ҳамда ҳунармандчилик маркази ҳисобланган.

ХВИИИ асрдан бошлаб Қўқон водийнинг сиёсий, иқтисодий, адабиёт ва маданият марказига айланди. Қўқонда яратилган адабий мерос ўзбек халқининг ноёб дурдонасига айланган. Машраб, Хувайдо, Маҳзун, Амирий, Нодира, Увайсий ва яна 200 дан зиёд ўзбек мумтоз адиблари шу муҳитнинг маҳсулидир. Ҳозирги ўзбек адабий тили ҳам Қўқон адабий муҳити негизида шаклланган.

Бу даврдаги таълим тизими ҳам ҳавас қилса арзигулик эди. ХИХ охирига келиб биргина Қўқоннинг ўзида 620 маҳалла масжиди, 240 та бошланғич мактаб, 52 та мадраса, 23 та қорихона мавжуд эди. 

Профессор х.Н.Бобобековнинг «Қўқон 2000» номли китобида келтирилган малумотларга кўра, 1878 йилда Қўқон шаҳрининг саводхонлик салоҳияти 53 фоизни кўрсатган ва бу кўрсаткич ўз даврида дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланган.

Бундан ташқари, Қўқон «шоирлар шаҳри» деб ҳам аталган. XVIII асрнинг биринчи ярмида Қўқон шаҳридаги ҳар бир маҳаллада камида 3 нафардан, жами 720 дан ортиқ шоир яшаб ижод қилган ва улар ўз даврида шаҳарни «назм маркази»га айланишига ҳисса қўшишган.

Яна бир эътиборга молик жиҳат — Ўзбекистондаги илк 13 акдемик ва Фанлар Академиясининг 4 нафар президенти айнан Қўқон шаҳридан.

Ўзбек миллий ҳунармандчилик намуналари ва амалий санъати усталари ҳам айнан Қўқон атрофида бирлашди, гуркираб яшнади ва энг муҳими, шу кунларга қадар сақланиб қолди. Хусусан, ёғоч ўймакорлик, кулолчилик, кандакорлик, меъморчилик, ипакчилик, читгарлик ва бошқа ўнлаб ҳунар турлари Қўқон хонлиги даврида ўз тараққиёт чўққисига чиқди. Уларнинг маҳсулотлари дунёнинг 10 га яқин давлатига олиб чиқиб сотилар эди.

Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳрида 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг ХВ йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023