Ўзбекистондан ноқонуний тарзда Россияга олиб кетилган маданий бойликлар қайтарилмоқда

Москва шаҳрида 22 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон–Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги 2-йиғилишда мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб кетилган маданий бойликларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда ДБҚ Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Мамажонов ва Федерал божхона хизмати Божхона ҳамкорлиги бошқармасининг Яқин хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи А.Попов иштирок этган.

Ўзбекистон учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан юртимиздан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Россия Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма тадбирлар натижасига кўра аниқланган буюмлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс ва туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилганлиги, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги ( XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансублиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг хулосасига кўра, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни талабларига мувофиқ ушбу буюмлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар тоифасига тегишли эканлиги аниқланган. 

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, маданий бойликларни қайтариш тадбири Ўзбекистон ҳукумати билан Россия ҳукумати ўртасида 1994 йил 15 апрелда имзоланган «Ноқонуний равишда олиб чиқилган ва олиб кирилган маданий бойликларни аниқлаш ва қайтариш бўйича божхона хизматларининг ҳамкорлиги тўғрисида»ги Битим талаблари доирасида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 22 июнь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашганди. Йиғилишда Россия ҳукумати раҳбари Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирок Ўзбекистонга нима беришини айтган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023