Бош прокуратура Андижонда қамоққа олинган депутат иши бўйича маълумот берди

Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳрат Каримов унга қарашли «Alliance R.C.» жамияти устидан очилган жиноят иши доирасида қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Избоскан тумани прокуратураси томонидан «Alliance R.C.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида жамият раҳбари Жиноят кодексининг 168, 192-11 ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди шундай ажрим чиқарган. Депутат айни пайтда вилоят ИИБнинг 3-ҳибсхонасида сақланмоқда.

Депутат таъсисчилигидаги «Alliance R.C.» Андижон шаҳар Бўстон даҳасида ўзбошимчалик билан 6 гектар ерни ноқонуний эгаллаб олиб, қурилиш бошлаганликда ва бу орқали «Ибтидо сервис транс» ҳамда уч нафар фуқаронинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларини поймол қилишда гумон қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Каримов Андижон шаҳар кенгашининг 17 май кунги сессиясида шаҳар прокурорининг тақдимномасига асосан депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинганди. Кейинчалик ҳолат бўйича Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги муносабат билдирган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023