Жанубий Африкада ака-ука 3,6 млрд долларлик биткоинларни олиб, ғойиб бўлди

Жанубий Африкада «Africrypt» криптовалюта инвестиция платформасининг иккита асосчиси фойдаланувчиларнинг 3,6 миллиард долларлик биткоинларини ўғирлаб, ғойиб бўлди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «My Broad Band»
Нашрнинг келтиришича, бу дунёдаги энг йирик криптовалюта фирибгарлиги бўлиши мумкин. Ака-укалар платформа фойдаланувчиларининг 3,6 миллиард долларга баҳоланган 65 мингта криптовалютасини ўғирлаган.

Таъкидланишича, апрель ойида фирибгарларнинг каттаси ва компания раҳбари Амир Кажи платформа хакерлик ҳужумига учраганини хабар қилган. У мижозлардан юристлар ва расмийларга мурожаат қилмасликни илтимос қилган, чунки бу йўқолган маблағни қайтариш жараёнини секинлаштиришини айтган.

Бироқ бир қатор инвесторлар ҳолатга шубҳа билан қараб, бу бўйича «Hanekom Attorneys» юридик фирмасига мурожаат қилган. Юристларнинг сўзларига кўра, компания ходимлари тахмин қилинган ҳужумдан бир ҳафта олдин дастурий таъминот ва аппарат платформасига кириш ҳуқуқини йўқотган.

Қайд этилишича, ака-уканинг қаердалиги аниқланмаган. Юридик фирма биткоин «Africrypt» ҳисоб варағидан ечиб олиниб, серверларга тарқатилгани сабабли криптовалютани излаш имконсиз бўлганини айтган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жанубий Африканинг элита полиция бўлими шуғулланмоқда.

Маълумот ўрнида, Амир Кажи 2019 йилда ўзининг 20 ёшли укаси Раис билан бирга «Africrypt»ни ишга туширган.

Аввалроқ энг ёш криптомиллиардер ўзига совға қилинган валюталарни йўқ қилганди. Шунингдек, биткоин сабаб Илон Маскка қарши «уруш» эълон қилинганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев