Жиззахда фуқарони урган ИИБ ходимларига чора кўрилмаётгани айтилмоқда
Жиззах вилояти Дўстлик туманида фуқарони урган ИИБ ходимларига чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, Дўстлик туманида яшовчи К.А. исмли эркак Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан урилгани бўйича туман прокуратурасига мурожаат қилган. Унда бошқарма ходимларига чора кўрилмаётгани ва мазкур ишга ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.
Шунингдек, мазкур вазият вилоят прокуратураси томонидан ўрганилаётгани айтилган. Шу билан бирга, текшириш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.
Аввалроқ Самарқандда ИИБ ходими ўз машинасида одам уриб, ўлдиргани айтилган видеога вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирган. Шунингдек, Сирдарёда ички ишлар ходими фуқарога куч ишлатгани хабар қилинган.