Фарғонада салкам 47 млн сўмлик қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқарган цех аниқланди

Фарғона шаҳрида сохта ҳужжатлар билан фаолият юритган қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н.Қ. давлат рўйхатидан ўтмасдан цех ташкил қилиб, «Аmmofоs-Mахаm Ammophos» номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Таъкидланишича, воқеа жойидан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хомашё ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, фуқаро Н.Қ. «A.K.» МЧЖ раҳбари Ш. билан цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган «Аммофос» минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 миллион сўмга сотиб юборгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 228-моддаси (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Нукусда қўлбола усулда ароқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган яширин цех аниқлангани хабар қилинган. Шунингдек, Наманганда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023