Канадада яна эски мактаб ҳудудидан номаълум қабрлар топилди

Канаданинг маҳаллий туб аҳолиси Саскачеван шаҳридаги аввал мактаб бўлган ҳудуддан яна номаълум қабрлар топилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда «National Post» маълум қилди.

Фото: «Inside Edition»

Хабарга кўра, маҳаллий аҳоли вакиллари 24 июнда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида ҳиндулар учун мўлжалланган мактаб-интернатидаги қабрлар ва жасадлар сонига оид маълумотларга аниқлик киритади.

«Номаълум қабрлар сони Канадада бугунги кунгача аниқланган қабрлар сонига нисбатан уч баравар кўп бўлиши кутилмоқда», дейилган 23 июнь суверен туб маҳаллий халқлар федерациясининг баёнотида.

Маълумот ўрнида, май ойи охирида Камлупс шаҳридаги ҳинду болаларининг собиқ мактаби ҳудудида олиб борилган қазиш ишлари пайтида 215 нафар вояга етмаганларнинг жасадлари топилгани маълум бўлганди. Ушбу мактаб 1890 йилдан 1969 йилгача фаолият юритган ва Канададаги энг йирик мактаблардан бири бўлган.

Бу хабар Канада жамоатчилигини ҳайратда қолдирган, улар ҳокимиятдан маҳаллий аҳоли учун барча собиқ таълим муассасалари ҳудудларида шу каби қазиш ишларини олиб боришни талаб қилган. 1876 йилда Канада бош вазири Макдональд томонидан ҳиндуларга оид қонун қабул қилинган, унда, федерал ҳукумат эҳтиёжлари учун мамлакат туб аҳолисининг ерларини тортиб олиш назарда тутилган. 1884 йилда ушбу қонунга ўзгартириш киритилиб, ҳинду болаларини Канада жамиятига қўшиб олиш учун уларни мажбурий равишда махсус мактаб-интернатларга олиб кетиш белгиланган. Статистик маълумотларга кўра, ушбу интернатларда калтакланиш ва касалликлардан 150 минг нафар ўқувчидан камида 3200 нафари вафот этган. Мактаб-интернатлар Рим-католик черкови томонидан бошқарилган.

2017 йилда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу мактабларда ўқиш пайтида азият чеккан маҳаллий туб аҳолидан расмий равишда кечирим сўраган. Шунингдек, ҳукумат жабрланганларга 800 миллион Канада доллари (кейинчалик 638 миллион доллар) тўлашга рози бўлган.

Аввалроқ БМТ Канадада болаларни оммавий дафн этиш ишини текширишни талаб қилганди. Шунингдек, Канадада мусулмон оиланинг 4 нафар аъзоси қасддан ЙТҲ содир этилиши оқибатида ҳалок бўлганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023