Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк «Туризм пойтахти» сифатида номлаш таклиф қилинди

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан Қўқонни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида номлаш таклиф қилинди. Бу ҳақда унда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Туркий Кенгаш томонидан «Туризм пойтахти» ташаббусини қўллаб-қувватлаш таклиф қилинган. Вазир эса мазкур ташаббусни маъқуллаб, Қўқон шаҳри номзодини илгари сурган. 

«Туркий Кенгаш томонидан таклиф қилинган ‘Туризм пойтахти’ ташаббусини қўллаб-қувватлашимизни маълум қилган ҳолда унинг воситасида ҳозирда машҳур туризм масканларни эмас, балки сайёҳлик потенциали юқори бўлган шаҳарларни ривожлантиришимиз лозим.

Ўзбекистон томони Туркий дунё ва халқларининг ривожланишида ўзининг алоҳида ўрнига эга, Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳри номзодини илгари суради ва сиздан мазкур шаҳарни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз.

Ўз навбатида, ишонтириб айтаманки, ушбу ташаббус доирасида шаҳарларимиз ўртасидаги туризм алоқаларни ҳар томонлама кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар чиқилади ва муваффақиятли амалга оширилади», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Аввалроқ Қўқонда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI йиғилиши бошлангани, унда пойтахт ва туризм шаҳарлардаги аэропорт ва вокзалларда туризм маълумот марказларини ташкил қилиш таклиф этилгани хабар қилинганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023