Шимолий Корея АҚШ билан мунозара учун беҳуда вақт сарфламаслигини маълум қилди

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Ри Сон Гвон ҳукуматнинг АҚШ билан ҳеч қандай алоқа ўрнатиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Koreakonsult.com»

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Америка билан мунозара вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади.

«Биз АҚШ билан ҳеч қандай муросага олиб келмайдиган алоқалар учун қимматли вақтни беҳуда сарфлашни хоҳламаймиз», дейилган баёнотда.

Шунингдек, Ри Сон Гвон Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи ва КХДР раиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжоннинг АҚШга берган жавобини қўллаб-қувватлашини айтган.

«AҚШ вазиятни ўзига таскин берадиган тарзда талқин қилаётганга  ўхшайди. Aгар сиз тахминларингизда адашсангиз, бундан ҳам кўпроқ кутилмаган вазиятларга дуч келасиз», — деган Ким Ё Чжон.

Маълумот ўрнида, 19 июнда Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг пленуми пайтида Ким Чен Ин унинг мамлакати АҚШ билан ҳам мулоқотга, ҳам тўқнашувга тайёр бўлиши кераклигини айтганди. Ўз навбатида, Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан бунга жавобан 20 июнь куни Пхеньяндан янги таклифларни кутишини маълум қилган.

Аввалроқ Байден Шимолий Корея раҳбари билан учрашувга тайёрлигини маълум қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати мушук ва каптарларни ўлдиришни буюргани ҳақида хабар берилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023