11:22 | 24.06.21 250

Трамп Хитойни лабораторияда коронавирус далилларини йўқ қилганликда айблади

У Хитой етказган зарари учун пул тўлаши кераклигини ҳам таъкидлаган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Хитой расмийлари Ухан шаҳридаги лабораторияда коронавирус тарқалишига оид далилларни йўқ қилганини айтди. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, Трамп вирус дастлаб Хитой лабораториясидан тарқала бошлаганига ишонч билдирган.

«Вируснинг Хитойдан тарқалиши мен учун аниқ эди. Бу ҳақда анча олдин ҳам айтганман. Вирус тасодифан тарқалган деб ҳисоблайман. Аммо бу тасодиф эмас деб ишонадиганлар ҳам бор», — деган АҚШнинг собиқ президенти.

Айни пайтда, Трампнинг сўзларига кўра, вируснинг Хитой лабораториясидан тарқалгани ҳақидаги хабарлар АҚШда оммалашмоқда ва Хитой дунё мамлакатларига етказган зарари учун товон пули тўлаши керак.

Аввалроқ Трамп коронавирусга чалинганларни хавфли маҳбуслар сақланадиган қамоқхонага юборишни таклиф қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, АҚШ коронавируснинг сунъий яратилганини тасдиқлаганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 860
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 420
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 769
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1153