Ўзбекистонда давлат харидлари порталидаги аукцион савдоларнинг самарадорлик индекси тузилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) Давлат харидлари махсус ахборот порталида 2020 йил январидан 2021 йил апрель ойлари оралиғидаги аукцион савдоларининг самарадорлик индексини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Review» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бундай индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда ҳамда индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди. Тадқиқотдан кўзланган мақсад давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан нархни пасайтириб бориш тартибидаги аукцион савдоларда харид қилинган товарларнинг ҳар бири кесимида харид жараёнининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:

  • шартнома қиймати;
  • товар гуруҳларининг вазн коэффициенти;
  • бошланғич нархнинг пасайиши;
  • иштирокчиларнинг сони;
  • шартноманинг бажарилиш ҳолати;
  • харидларнинг шубҳалилик даражаси.

Натижаларга кўра, аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик аниқланган. Хусусан, қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади. Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

Қуйидаги товар гуруҳларида энг юқори нарх пасайиши кузатилган:

  • канселярия буюмлари — 38 фоиз;
  • кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари — 38 фоиз;
  • спорт анжомлари ва жиҳозлари — 34 фоиз;
  • овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари — 32 фоиз;
  • мусиқа асбоблари — 32 фоиз.

Нархлар пасайиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

  • биологик фаол қўшимчалар — 5 фоиз;
  • стоматология учун протез ва ортопедик хомашё — 7 фоиз;
  • дастурий маҳсулот — 9 фоиз.

Тадқиқотда индекс қийматлари умумлаштирилиб, 10 дан ортиқ аукцион савдоларини эълон қилган (1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар, 236 та республика даражасидаги буюртмачилар) самарадорлик рейтинги тузилган. Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61 фоизида паст самарадорлик аниқланган. Вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам 52 фоиз ва 45 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Бухорода бюджет ташкилоти 65 миллиард сўмлик давлат харидини ноқонуний амалга оширгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишнинг янги тизими жорий этилиши маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023