11:49 | 25.06.21 636

Андижонда TikTok’ка видео олиш учун поезд вагони устига чиққан йигитни ток урди

Унинг иккала оёғи 90 фоиз куйган

Андижон вилояти Избоскан туманида 24 июнь куни ТikTok’ка видео олиш учун поезд вагони устига чиққан йигитни ток урди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, 24 июнь куни соат тахминан 19:30 ларда Избоскан тумани Амир Темур маҳалласида яшовчи 2008 йилда туғилган Ч.Т. исмли йигит видео олиш учун Тошкент–Наманган темир йўлининг Избоскан тумани Пойтуғ шаҳридан ўтган қисмида тўхтаб турган поезд юк вагонининг устига телефони билан чиққан.

Темир йўлда юқори кучланишли катта электр магнит майдони бўлгани оқибатида йигитни ток урган. Ҳодисанинг бевосита гувоҳи бўлган яқин атрофдаги аҳоли вакиллари тез тиббий ёрдамни чақирган ва биринчи ёрдам кўрсатилиб, Избоскан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими жонлантириш бўлимига олиб келинган. Реаниматолог ва бошқа ҳолатга алоқадор шифокорлар болага керакли ёрдамларни кўрсатган.

Шифокорнинг берган маълумотларига кўра, йигит 1-,2-,3-,4-даражада куйиш, бўйин, юз, икки қўли, танаси оралиғи ҳамда иккала оёғининг 90 фоиз куйиш жароҳатининг шок даври, ўта оғир даражадаги куйиш шоки хулосаси берилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи оғир ҳолатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент туманида йигитнинг ток уриб вафот этгани ҳамда Қашқадарёда 14 ёшли бола каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 560
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 780
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 408
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 785
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 289