Исроилда фанга номаълум одам суяклари топилди — фото

Дунёнинг 9 мамлакатидан келган олимлар Исроилда 2011 йилда аниқланган одам бош суягини ўрганиб, у Ерда камида 120 минг йил олдин яшаганини маълум қилди. Бу ҳақда «New Scientist» хабар берди.

Фото: Тель-Авив университети 

Маълум қилинишича, ушбу топилма 2010-2011 йилларда Тель-Авив яқинидаги оҳактош карерида топилган. У ерда, шунингдек, ўн минглаб ноёб асарлар, жумладан, ҳайвон суягига ўйиб ёзилган манба, асбоблар ва одам суяги қолдиқлари аниқланган. Таъкидланишича, олимлар аниқлаган бош суяги ва жағни беш йил давомида ўрганиб, таҳлил қилган. Натижаларда улар 120-140 минг йил олдин яшаган одамга тегишли бўлиши мумкинлиги аниқланган.

Фото: «Science»

Қайд этилишича, жағ суяги оғир бўлиб, неандертал одам суягига ўхшаш, аммо бош суяклари Ҳомо сапиенснинг қадимги аждодлари сингари ингичка бўлган. Ушбу далилларга таяниб, олимлар бош суяги шу пайтгача номаълум неандертал одамига ёки уларнинг дурагайларига тегишли деб тахмин қилган. Шунингдек, Nesher Ramla Homo деб номланган ушбу одам тури 400-120 минг йил олдин Ер юзида яшагани ва топилган қолдиқлар ушбу турнинг сўнгги вакиллардан бирига тегишли бўлганини айтган.

Фото: «Science»

Нешер Рамла Хомо Ўрта Шарқдан Осиё ва Европага саёҳат қилган неандерталларнинг аждодлари ҳисобланади.

Ўз ўрнида, олимлар томонидан илгари сурилган одам турини номлаш танқидларга сабаб бўлган. Хусусан, баъзи мутахассислар яхши ўрганмай туриб ном бериш хато эканини таъкидлаган. «Бу топилмаларни ҳаддан ташқари талқин қилиш ҳисобланади», — деган Макс Планк эволюцион антропология институти мутахассиси Жан-Жак Хублин.

Фото: «Science»

Аввалроқ Буюк Британияда сўнгги динозаврларнинг оёқ излари топилганди. Шунингдек, Ироқда ИШИД томонидан ўлдирилган 123 кишининг суяк қолдиқлари аниқланганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023