Наманган ИИБ экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар фуқарога қидирув эълон қилди — фото
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси халқаро экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилган 10 нафар фуқарога нисбатан қидирув эълон қилди. Бу ҳақда 25 июнь куни бошқарманинг расмий Telegram каналида хабар берилди.

Аскармаҳмуд Эргашев 1959 йил 6 май куни туғилган. Лақаби — Абу Исмоил Толиб. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Ўринбой Салиев 1966 йил 22 декабрь куни туғилган. Лақаби — Муҳаммад Умар. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Маҳамад Усаров 1969 йил 25 май куни туғилган. Лақаби — Шукурилло Унайс. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Зироат Эргашева 1960 йил 28 февралда туғилган. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Дилобар Хўжаева 1969 йилда 23 январда туғилган. Мингбулоқ тумани Баланд Гуртепа маҳалласида яшаган.

Жобир Сайдуллаев 1989 йил 9 апрелда туғилган. Мингбулоқ тумани Ойбек маҳалласи Навбаҳор кўчаси 36-уйда яшаган.

Ҳамид Эргашев 1980 йил 9 cентябрь куни туғилган. Лақаби — Абдулҳамид. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Эргашева Мухаррам Аскармахмудовна 1977 йил 13 август куни туғилган. Лақаби — Хафса. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Бузайнаб Ўсарова 1971 йил 8 ноябрь куни туғилган. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.

Раъно Бойжанова 1973 йил 10 март куни туғилган. Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида яшаган.
Маълумот ўрнида, қидирув эълон қилинган шахсларнинг барчасига Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган юртдошларимиз ҳудудий Ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали ҳабар беришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдариш ҳақида маъруза қилган Абдуллоҳ Зуфарга қидирув эълон қилинганди. Шунингдек, Сирдарёда экстремистик гуруҳнинг 20 нафар аъзоси ушлангани ҳамда Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 6 нафар аъзоси қўлга олингани хабар қилинган.