Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб олди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев коронавирус инфекциясига қарши эмланганига қарамай COVID-19’га чалинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Вазирнинг сўзларига кўра, унда вирусга чалиниш ПЗР тести орқали аниқланган.

«Кеча ўзимни ёмон ҳис қилдим, бугун аҳволим яхши ва бемалол гаплашишим мумкин. Ҳозирда уйдан туриб ишлайман», — дея қўшимча қилган у. Бундан ташқари, Бейшеналиев заҳарли иссиқкўл ўсимлигининг илдизидан тайёрланган дамламани ичишда давом этаётганини айтган.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири 29 март куни Хитойнинг «Sinopharm» компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланган. Бейшеналиев апрель ойи ўрталарида Қирғизистон шифокорлари коронавирусга қарши иссиқкўл дамламасидан фойдаланаётгани ва уни ўзи ҳам тайёрлашини айтган.

«Дамламанинг соғлиққа ҳеч қандай зарари йўқ. Сиз уни иссиқ ҳолда ичишингиз керак, икки-уч кун ичида ижобий ПЗР текшируви йўқолади ва одам дарҳол ўзини яхши ҳис қилади», — деган у.

Шу ўринда, ЖССТ иссиқкўл илдизнинг дамламаси билан даволаш бўйича маслаҳатларни маъқулламаган. Ташкилот клиник синовлардан ўтмаган дорини рўйхатдан ўтказиш ва аҳоли учун тавсия қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Путинга коронавирусга қарши иссиқкўл илдизи ҳақида гапирганди. Шунингдек, Қирғизистонда иссиқкўл илдизи дамламасидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023