Тошкентдан Фарғонага авиақатновлар сони кўпайтирилади
Тошкент–Фарғона–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони 5 июлдан бошлаб кўпайтирилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар берди.

Хабарга кўра, 5 июлдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент–Фарғона–Тошкент йўналишида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам қатновларни амалга оширади. Унга асосан, Тошкент–Фарғона йўналишидаги авиачипталар 126 000 сўмдан, Тошкент–Фарғона–Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 214 000 сўмдан бошланади.
Аввалроқ Тошкент ва Нью-Йорк ўртасида 3 августдан авиақатновлар сони кўпайтирилиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистондан Қозоғистоннинг 2 шаҳрига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши маълум қилинган.