Ўзбекистондаги 15 та корхонага Россияга помидор олиб киришга рухсат берилди

Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги 15 та корхонасидан помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмат веб-сайтида маълум қилинди

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, импорт қилишга рухсат бериш билан боғлиқ қарор Ўзбекистон томонидан маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вируснинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2021 йил 22 июнда бўлиб ўтган музокаралар давомида эришилган келишувлар натижалар асосида қабул қилинган. 

«Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати 2021 йил 28 июндан бошлаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати билан Россияга помидор ва қалампирни мамлакатнинг 15 та корхонасидан етказиб беришга рухсат беради», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмат 2020 йил 26 ноябрь куни Фарғона вилоятида етиштириладиган сабзавотларга тақиқ киритган. Бунга эса  уларда карантин касаллиги — тобамовирус аниқлангани сабаб бўлган. 

Уруғли жигарранг буришган вирус (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) сабзавот экинларига зарар етказади, баргларда доғлар ҳосил қилиб, уруғ деформациясига олиб келади.

Аввалроқ Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мева импортига қўйилган тақиқни бекор қилгани ва «Россельхознадзор» Қашқадарё ва Навоийдан қалампир ва помидор импортига тақиқ қўйгани хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023