АҚШ разведкаси номаълум учар жисмларни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди

Номаълум учар жисмлар (НУЖ) АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат разведка хизмати ҳисоботига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, номаълум учар жисмлар ҳақидаги маълумотлар разведка ҳисоботининг барча билиши мумкин бўлган қисмида эълон қилинган.

«НУЖлар парвозларнинг хавфсизлиги борасида яққол хавфларни юзага келтириб, АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Хавфсизлик муаммолари, аввало, тобора зичлашиб бораётган ҳаво муҳитига қарши курашаётган авиаторларга тегишлидир», дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, разведка хизмати НУЖлар маълумотлар йиғиш учун учирилган хорижий разведкачи қурилмалар бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаган. Ўтган йиллар давомида эса фақат битта НУЖ билан боғлиқ ҳодисани жиддий назоратга олган.

Умуман олганда, Қўшма Штатлар разведка хизмати 2004 йилдан 2021 йилгача 144 та НУЖ билан боғлиқ ҳолатни қайд этган, аммо уларнинг аслида нима экани ҳамон аниқланмаган. 

«Номаълум учиб юрувчи объектлар бўйича юқори сифатли ҳисоботларнинг чеклангани бизнинг уларнинг табиати ёки нияти тўғрисида аниқ хулосалар чиқаришимизга халақит беради», дея қўшимча қилинган разведка хизмати хабарида.

Маълумот ўрнида, Пентагон 2020 йилнинг август ойида НУЖларни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини эълон қилиб, унинг вазифаси АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган НУЖларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва рўйхатини тузишдан иборатлигини айтган. 2019 йилда эса ҳарбий самолётлар томонидан тасвирга олинган номаълум учар жисмлар билан боғлиқ 3 та видеони очиқлаган.

Аввалроқ АҚШда аҳоли номаълум учувчи жисмни тасвирга олгани хабар берилган. Шунингдек, америкалик олим ўзга сайёраликлар билан шартнома тузишга чақирганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023