Европа Иттифоқининг 10 га яқин давлати етакчилари Путин билан учрашишдан бош тортди

Европа Иттифоқининг 10 га яқин мамлакати етакчилари Брюсселда 2021 йил 24-25 июнда бўлиб ўтган саммит бошланишидан олдин Германия ва Франция томонидан таклиф қилинган Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш таклифидан бош тортди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, Путин билан учрашиб, музокаралар ўтказиш ғояси Нидерландия бош вазири Марк Рютте, Руминия президенти Клаус Йоханнис ва Эстония бош вазири Кайя Каллас томонидан танқид қилинган. Латвия бош вазири Артурс Кариниш эса «Кремль фақат ҳокимият сиёсатини тушунади», дея таъкидлаган.

Литва президенти Гитанас Науседанинг қайд этишича, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг Путин билан учрашуви ҳамжамиятга аъзо давлатлар учун «ёмон хабар» бўлади.

«Биринчидан, бу бизнинг жамиятимиз ва, шубҳасиз, Литва жамияти учун ҳам ёмон янгилик бўлар эди. Шунингдек, бу ‘Шарқий шерикʼ мамлакатлар учун ҳам ёмон белгига айланарди, чунки 2014 йилда нима бўлганини барчамиз яхши эслаймиз. Шу вақт ичида ҳеч қандай ютуқларга эришилмади, аксинча, одамлар ўлишда давом этмоқда, ҳудудларни босиб олиш, Грузияга чегарасида муаммолар ҳам тугагани йўқ», — дея маълум қилган Науседа.

Путин билан музокараларни бошлаш кераклигини таклиф этган Германия канцлери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Москва билан музокаралар ўтказиш борасида бошқа формат ва шартларни излашда давом этади.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Европа давлатларининг Москва билан музокара бўйича позициясини шарҳлар экан, уни тўлиқ шакллантирилмаган, баъзида эса умуман тушунарсиз дея таърифлади.

Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг мулоқот истиқболлари бўйича позицияси ниҳоятда аниқ ва изчил бўлиб, у Москва ва Брюссель ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини яхшилашдан манфаатдордир. Президент матбуот котибининг қўшимча қилишича, Кремль мулоқотни йўлга қўйиш масаласида ўзаро сиёсий ирода ва бир-бирига нисбатан ҳаракат бўлиши керак дея ҳисоблайди.

Аввалроқ Путин нимадан хавотирда эканини маълум қилган. Шунингдек, унинг Улуғ ватан уруши ҳақида мақоласи Германия нашрида эълон қилинганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023