Қорни очган фил, велосипед минган вазир, Янги йилни нишонлаётган президент — ҳафта суратлари
Эътиборингизга ҳафтанинг энг қизиқарли суратларини тақдим этамиз.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI йиғилиши доирасида туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов меҳмонлар билан велосипедда сайр қилди.

Техасда Рио Гранде дарёсини кечиб ўтган муҳожирлар АҚШ ҳудудига қадам қўймоқда.

Таиландда овқат излаб юрган фил хонадонлардан бирининг ошхона деворини бузиб кирмоқчи бўлди.

Ҳиндистонда Халқаро йога куни муносабати билан ўтган тадбирларда курашчилар кураш тушмоқда.

Токиодаги гул боғларининг бирида ишчи гуллар орасида ишламоқда.

Боливия президенти Луис Арсе маҳаллий Янги йил байрамида ритуалларда иштирок этмоқда.

Куала-Лумпурда полиция рейд давомида муҳожирларнинг ҳужжатларини текширмоқда.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида навбатдаги тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Ҳиндистонда соғлик хизмати ходимлари маҳаллий аҳолини коронавирусга қарши эмламоқда.
