Ўзбекистон январь–май ойларида неча долларлик енгил автомобиль экспорт қилгани айтилди
Ўзбекистондан 2021 йилнинг январь–март ойларида хорижий давлатларга 134,9 миллион долларлик енгил автомобиль экспорт қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, хорижий давлатларга енгил автомобиль экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 миллион долларга ошган. Шунингдек, Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар рўйхати очиқланган:
- Қозоғистон — 127,1 млн;
- Афғонистон — 2,7 млн;
- Украина — 2,3 млн;
- Қирғизистон — 1 млн;
- Россия — 955,9 минг;
- Озарбайжон — 444,7 минг;
- Тожикистон — 339,1 минг доллар.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 миллион долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистондан 2021 йилнинг январь–март ойларида хорижий давлатларга 87,4 миллион долларлик енгил автомобиль экспорт қилингани маълум қилинган. Шунингдек, 2020 йилда нечта давлатга электротехника маҳсулотларини экспорт қилингани хабар қилинган.