Озарбайжон Арманистон аскарлари чегарада отишма содир этганини эълон қилди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг Келбажар туманини ўққа тутгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда 27 июнь куни «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «BBC»

Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, 26 июнь куни соат 14:50 дан 27 июнь соат 03:00 гача Варденис туманининг  Йухари Шоржа қишлоғи яқинида жойлашган Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон армиясининг позициясига Келбажар вилоятининг Зейлик ва Имамбинаси қишлоқлари йўналишига қарата вақти-вақти билан ўқ узган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Озарбайжон армияси шахсий таркибида қурбонлар ва ярадорлар йўқ. Ҳолат эса назоратга олинган.

Ўз ўрнида Арманистон томони Озарбайжон позицияларининг ўққа тутилиши тўғрисидаги баёнотни рад этган.

«Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари томонидан бир неча соат давомида Гегаркуник вилоятидаги арман-озар чегарасидаги Озарбайжон позицияларини ўққа тутгани ҳақида яна бир ёлғон маълумот тарқатмоқда. Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон позициялари томон ўқ узмади. Бундан ташқари, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида кўрсатилган вақтда Озарбайжон томони кетма-кет ўқ узди, унга Арманистон томони жавоб бермади», дейилган Арманистон қуролли кучлари баёнотида.

Аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлганди. Шунингдек, Пашинян Озарбайжонга ўғлини барча ҳарбий асирларга алмаштиришни таклиф қилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023