Толиб Исроилов Тўти Юсупованинг ўлими ҳақида тарқатган хабарига тушунтириш берди

Телебошловчи Толиб Исроилов Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг ўлими ҳақида хабар тарқатган эди. Ушбу берган хабари юзасидан талебошловчи халқдан узр сўради. Бу ҳақда «Zamon» хабар берди

Кадр: «Zo’rtv»

Толиб Исроилов актриса Тўти Юсупованинг вафоти ҳақида Facebook орқали билгани ва савоб олиш мақсадида ўз саҳифаларида бу ҳақда маълум қилганини айтиб ўтган.

«Бугун 27 июнь — Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари куни. Айнан бугун йўл қўйган хатом туфайли кўпчиликдан узр сўрамоқчиман. Чин дилдан, юрак-юрагимдан узр сўрайман. Кечаси соат 1:42 да Facebook’нинг ‘Моҳият’ номли саҳифасида ‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўти Юсупова оламдан ўтди’, деган маълумот коллаж расм билан қўйилган экан. Юрагим шувиллаб кетди. Шошиб қолдим, нега Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист деб ёзишибди, дея. Ўзбекистон халқ артисти-ку, сал шошиб қолишибди-да, деб линкни ўзимга кўчириб олдим. Суратни ҳам олиб, Ўзбекистон халқ артисти, нурли аёл, ўзбек онаси, миллий театр дарғаси, деб тўғрилаб  ёздим.

Аллоҳ гувоҳ, мен ниҳоятда яхши кўрар эдим, ҳозир ҳам яхши кўраман. Ўта меҳрли аёл бўлгани, кўп ижодий жамоаларда бирга бўлганимиз учун менинг меҳрим жуда ҳам кучли. Мен юрак-юрагимдан эзилиб кетдим ва ёшлари улуғ бўлгани учун шундай бўлиши мунмкин-ку ҳаётда, деган ишонч бор эди-да. Бу ҳақда кўпчилик билиши, дуо қилиши керак деган мақсадда, савоб илинжида ёзиб ижтимоий тармоққа жойладим. Кўпчилик дуо қилсин деган мақсадда қўйиб юборибман. Жуда ҳам афсусдаман. Аввало, улардан узр сўрайман, умрлари узоқ бўлсин. Хато қилганимдан жуда қувондим. Нотўғри маълумот берганим учун халқдан узр сўрайман», — деган Толиб Исроилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 85 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг вафотини рад этган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023