11:46 | 28.06.21 731

Андижонда прокуратура ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди

Андижонда прокуратура ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув содир бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Бош прокуратура ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ўзини прокуратура ходими деб таништирган эркак аввалдан таниши бўлган ички ишлар ходимига қўнғироқ қилиб, ИИБга келтирилган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китобини олиб келишни талаб қилгани ҳамда суҳбат давомида улар ўртасида келишмовчилик юзага келгани қайд этилган.

Аудиоёзувдаги фуқаролар Бердақ номидаги Қорақалпоқ университетининг юридик факультети 2-босқичини тамомлаб, иш ўрганиш амалиётига Марҳамат тумани прокуратурасига юборилган талаба Б.Ҳ. ва Марҳамат тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими профилактика инспектори Ш.Х. экани аниқланган. 

Таъкидланишича, улар аввалдан бир-бирини таниган ва Б.Ҳ. таниши билан ҳазиллашмоқчи бўлган. Шунингдек, талабага ички ишлар бўлимига келтирилган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китобини прокуратурага олиб келиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма берилмагани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғонада прокуратура ходимининг мурожаатчиларни йўқотиш ҳақида топшириқ берган аудиоси юзасидан изоҳ берилган. Шунингдек, Бош прокуратура ходими Олий суд ходимлари билан тил бириктириб, мурожаатларни «бизнес»га айлантиргани ҳақидаги хабарга изоҳ берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 868
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 420
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1777
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 769
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1158