Британия Мудофаа вазирлиги махфий ҳужжатлар тарқалишига муносабат билдирди

Британиядаги автобус бекатида Мудофаа вазирлигининг махфий «HMS Defender» кемаси ва инглиз ҳарбийлари ҳақида батафсил маълумот берилган ҳужжатлари топилганди. Мамлакат мудофаа вазирлиги Twitter’даги саҳифасида махфий ҳужжатлар тарқалишига муносабат билдирди.

Фото: «Alamy»

Унда келтирилишича, Буюк Британия ҳукумати Қора денгиздаги Россия ҳудудий сувларига кирган кема ҳақидаги ҳужжатлар йўқолиши юзасидан текширув ўтказади. 

«Биз хавфсизликни ниҳоятда жиддий қабул қиламиз. Ҳозирда тергов ишларини бошладик. Ходим зарар ҳақида ўз вақтида хабар берди», дейилган хабарда.

Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ўтган ҳафта ушбу ҳодиса тўғрисида бўлимга маълумот берилганини қўшимча қилган. Маълумот ўрнида, ҳужжатлар жами 50 бетдан иборат бўлиб, у 22 июнь куни тонгда Кент графлигидаги автобус бекатида топилган. Ҳужжатларнинг бирида Қрим соҳиллари яқинида Қироллик кемасининг Украина сувлари орқали ўтишига Россиянинг эҳтимолий муносабати муҳокама қилинади. Ҳужжатларда бошқа масалалар, хусусан, АҚШ бошчилигидаги НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Буюк Британия у ерда махсус кучларни қолдириши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Аввалроқ Британияда Путин билан саммит ўтказиш шарти эълон қилинганди. Шунингдек, Британия Россияни душманлик ҳаракатлари юзасидан огоҳлантирган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023