Бухорода 16 ёшли йигит сув омборида чўкиб кетди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 24 июнь куни 16 ёшли йигит сув омборида чўкиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 июнь куни 16 ёшли ўсмир туман Шўркўл сув омборига чўмилиш мақсадида кириб, қайтиб чиқмаган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида йигитнинг жонсиз танаси 25 июнь куни сув омборининг 3 метр чуқурлигидан қутқарувчи ғаввослар томонидан топилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда каналга чўкиб кетган 12 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода 9-синф ўқувчиси сув оқизиб кетиши оқибатида чўкиб, ҳалок бўлгани хабар қилинган.