Илон Маск бир ҳафтада деярли 10 млрд долларга бойиди

«Tesla», «SpaceX» асосчиси, миллиардер Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 9,9 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Келтирилишича, миллиардер бойлиги «Tesla» акциялари қийматининг ҳафта оҳирида 7,8 фоизга ўсиши ҳисобига ошган. Бунинг натижасида Маскнинг умумий бойлиги 165,9 миллиард долларни ташкил қилган. У ҳанузгача дунё миллиардерлари рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Компания активларининг кескин ўсиши Оқ уй ва АҚШ демократик ва республикачилар партиясининг бир гуруҳ сенаторлари 23 июнда «инфратузилма пакети» ҳақида тахминан 1,2 триллион долларлик келишувга эришгани билан боғлиқлиги айтилган.

Маълумот учун, американинг «Tesla Motors» компанияси 2003 йилда электр транспорт воситалари ва тегишли технологияларни ишлаб чиқарувчи сифатида ташкил этилган. Компаниянинг бош офиси Калифорниянинг Пало Альто шаҳрида жойлашган. Электр транспорт воситаларидан ташқари, компания ўз технологиясидан фойдаланган ҳолда батареялар ва электр моторларини ишлаб чиқаради ва бошқа автомобиль компанияларига, хусусан, «Toyota» ва «Daimler»га сотади.

Аввалроқ Илон Маск компанияси 2021 йил сентябригача бутун дунёни симсиз интернет билан таъминламоқчи экани хабар қилинганди. Шунингдек, Илон Маск қачондан бошлаб «Tesla» учун тўлов биткоин орқали амалга ошишини айтганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023