Канадада черковлар ёқиб юборилмоқда — видео
Канадада эски мактаб-интернатида мингга яқин ҳинду болаларнинг оммавий қабрлари топилгандан сўнг мамлакатнинг ғарбий қисмида бир ҳафтада тўртта католик черкови ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июнь куни маҳаллий аҳоли байрамида 2 та черков ёқиб юборилган. Ушбу ҳодисадан олти кун ўтиб, 26 июнь куни тунда Британия Колумбиясида икки хил аҳоли пунктида Авлиё Анн ва Чопака черкови ҳам бир вақтнинг ўзида ёниб кетган. Полиция черковга ўт қўйилиши ҳақида даъво қилмаган. Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилиб, ҳодисанинг мамлакатда аниқланган бола қабрларига алоқадорлиги ўрганилмоқда.
«Ҳеч ким ҳибсга олинмаган, ҳеч кимга қарши айблов илгари сурилмаган», — деган сержант, канадалик отлиқ полиция бўлими вакили Жейсон Бейда.
Аввалроқ Канадада эски мактаб ҳудудидан 200 га яқин номаълум қабрлар топилганди. Шундан сўнг яна 751 та қабр аниқланган. Ўз навбатида, БМТ Канадада болаларни оммавий дафн этиш ишини текширишни талаб қилган. Канада бош вазири эски мактаб-интернатини назорат қилган Рим папасини аҳолидан кечирим сўрашга чақирган.