Навоий вилояти Навбахор туманида 20 июнь куни йигит ва бўлажак турмуш ўртоғи тўрт киши томонидан калтакланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, воқеа соат 23:00 атрофида Навбаҳор тумани М.Улуғбек МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, Навоий шаҳар М.Таробий кўчасида яшовчи С.А. бўлажак турмуш ўртоғи Х.З. билан Навбаҳор тумани М.Улуғбек МФЙда сайр қилиб юрганида навбаҳорлик 19 ёшли Х.О. ва 13 ёшли Н.С. билан жанжаллашиб қолган. Таъкидланишича, Х.О. ва Н.С.дан ташқари яна 2 нафар номаълум шахс уни ва бўлажак турмуш ўртоғини уриб, тан жароҳати етказган.

Кейинчалик 21 июнь куни соат 02:00 атрофида С.А. таниши Р.И. билан Навбаҳор тумани М.Улуғбек МФЙга қайтиб келган ҳамда Х.О. ва Н.С.ни тарвуз сотаётган пайтида юз ва бадан соҳаларига уриб, хаёт учун хавфли жароҳат етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, суд тиббиёт экспертизасини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Аввалроқ Қашқадарёда 17 ёшли йигит жанжал сабаб 33 ёшли аёлни калтаклагани маълум қилинган. Шунингдек, Намангандаги бозорда сомсапаз маст аёлни калтаклагани хабар қилинган