«Толибон» ҳаракати Тожикистон билан чегарадаги яна бир назорат пунктини эгаллаб олди

Балх вилоятида «Шаҳритуз-1» чегара отряди постида афғон ҳарбийларининг «Толибон» ҳаракати билан яна тўқнашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, ҳужум 27 июнь тонгда бошланган ва Афғонистон ҳукумат кучларининг чекиниши билан якунланган. Шунингдек, 17 нафар афғон ҳарбийлари «Шаҳритуз-1» орқали Тожикистон ҳудудига қочиб ўтган. Чегара пункти «Толибон» ҳаракати назоратига ўтган.

Таъкидланишича, Тожикистон чегарачилари афғон аскарларига яхши қўшничилик сабабли республика ҳудудига эркин кириш ҳуқуқини берган. Вазирлик вилоятда вазият кескинлигича қолмаётгани, ҳудудда «Толибон» ҳаракат ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётганини маълум қилган.

Айни пайтда «Толибон» жангарилари Тожикистон чегарасига яқинлашган. Тўртта чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар юз берган. Толибон саккизта туман ва учта назорат пунктини эгаллаб олган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 22 июнь куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар ҳудудига «Толибон» ҳаракатининг қуролли ҳужуми оқибатида 134 афғон ҳукумат қўшинлари чегара постлари орқали Тожикистонга чекинганини хабар бериб, тожик–афғон чегарасидаги вазиятни оғир деб баҳолаган.

Аввалроқ Афғонистондаги туманлардан бирида «Толибон» ҳаракати 70 та дўконни ёқиб юборганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати музокарачилари БМТ санкцияларидан 90 кунга озод қилинган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди