Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси шаҳар ерларини сотиш эвазига таъмирланадими?

Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси тендерсиз, шаҳар ерларини сотиш эвазига таъмирланиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Пойтахт ҳокимлиги расмийлари 28 июнь куни Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиб, саволларга жавоб берди.

Фото: «Bugun.uz»

«Bugun.uz» мухбирининг хабар беришича, шаҳар ерлари сотилмайди. Аксинча, тендерга қўйилиб, энг юқори нарх таклиф этган номзодга берилади.

«Биринчи навбатда, кўтарилган масала айнан шу жойлардаги ерлар сотилиб, қурилиш шу ерда бўлади, деган гап. Ер бу ердан берилмайди, нотўғри талқин кетгандан кейин. Шу ердан уй қуриладими, бошқа нарса қуриладими, албатта, ҳар бир инсоннинг жаҳли чиқади. Ташқарида қурилиши мўлжалланган амфитеатр ичкарида қуриладиган бўлди. Кўп масалалар жамоатчилик фикридан келиб чиқиб ихчамлаштирилди.

Энди қайта ҳисоб-китоб бўлади, маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган маблағ етадиган бўлса, аукцион шаҳарнинг бошқа исталган қисмида ўтказилиши мумкин. ‘Ўзекспомарказ’нинг орқа томонидаги ерлар ҳам аукционга қўйилиши мумкин, аммо у ‘Шаҳидлар хотираси’ мажмуасини реконструкция қилиш учун йўналтирилмайди», — дейди шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, ҳокимлик расмийлари мажмуа реконструкцияси учун «Mimar Group» МЧЖ нега бош пудратчи этиб тайинланганига изоҳ бермаган. Компания бу лойиҳани тендер асосида ютиб олгани тўғрисидаги савол ҳам очиқ қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойининг ўртасида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасининг атрофини ўраб олиш бошланганди. Маълум бўлишича, 2021 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган.

Аввалроқ «Газета.uz» тақдим этган қарор суратида «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси қурилиш-таъмирлаш ишларига биринчи босқичда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилиши кўрсатилганди. Иккинчи босқичда эса ерларни лотларга ажратишда сармоядорлардан тушадиган маблағлар ҳамда етмаган қисми ҳокимлик маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан йўналтирилиши айтилган.

Шунингдек, ҳужжатда мажмуа яқинидаги 3,7 гектар ер участкалари сотилиши ва бунинг учун улар шаҳар ҳокимлиги захирасига беғараз тақдим этилиши белгилаб қўйилганди. Шу билан бирга, «Ўзэкспомарказ»га тегишли Амир Темур шоҳкўчаси 107-уй манзилидаги 0,9 гектар ер майдони ҳам пойтахт ҳокимлиги захирасига ўтказилиши айтилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023