Ўзбекистонда «Обод маҳалла» дастури доирасида қанча электр тармоғи янгиланиши маълум қилинди

АОКАда 28 июнь, душанба куни бўлиб ўтган брифингда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев 2021–2030 йилларда 130 минг километр паст кучланишли электр тармоғи ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктини реконструкция қилиш вазифаси белгилангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Фахриддин Нуралиевга кўра, президент томонидан 2021–2030 йилларда 130 минг километр паст кучланишли электр тармоғи ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш белгиланган. Мазкур вазифани ўз вақтида бажариш мақсадида Президентнинг 2021 йил 2 апрелда «‘Обод қишлоқ’ ва ‘Обод маҳалла’ дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган.

«Ушбу қарор билан 2021 йилда ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингта трансформатор пунктини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари ‘Маҳаллабай’ шакллантирилган. Натижада Республика ҳудудларида 5377 та маҳалладаги 2 миллиондан ортиқ аҳоли ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланишига эришилади», — деди ахборот хизмати раҳбари.

У «Обод қишлоқ» дастури бўйича 1696 километр электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пунктлари ҳамда «Обод маҳалла» дастури бўйича 270 километр электр узатиш тармоғи ва 92 та трансформатор пунктларини янгилаш ва таъмирлаш, шунингдек, республиканинг «Оғир» ва «Ўта оғир» ҳудудларида 2654 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 701 та трансформатор пунктларини яхшилаш, шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 10 379 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 2799 та трансформатор пунктларида реконструкция ва янгилаш ишлари белгилаб олинганини таъкидлади. Бундан ташқари, ишларни жадаллаштириш мақсадида ҳозирда 12 та темир-бетон таянчлари ҳамда 13 та траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари йўлга қўйилганини айтди. 

«Бу чорани амалга оширишдан ажратилган маблағларни 2021 йилда иқтисод қилинишига ҳамда ҳудудларда мавжуд ёғоч таянчларни темир-бетон таянчларга алмаштирилишига эришилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 605 та махсус техника, 14 та лойиҳа гуруҳи ва 171 та махсус қурилиш-монтаж бригадаси жалб қилинган. Бугунги кунда республика ҳудудларида паст кучланишли 3637 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 1619 дона трансформатор пунктлари янгиланди ва реконструкция қилинди», — деди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходими.

Шунингдек, аҳоли турмуш шароити ўсиб бориши ҳисобига истеъмолчиларга қўшимча қувват яратиш мақсадида 35–110 киловатт мавжуд подстанцияларда 20 дан ортиқ куч трансформаторларини катта қувватлисига алмаштириш натижасида  450 мегаватт қўшимча қувват ҳам яратилган.

Аввалроқ Фарғонада қуввати 1200 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси қурилиши ҳамда Ўзбекистоннинг икки вилоятида қуёш электр станцияларини қуриш учун инвесторлар аниқлангани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзолангани маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023