Афғонистондаги туманлардан бири махсус операция орқали «Толибон» ҳаракатидан озод қилинди

Афғонистоннинг Балх вилоятида жойлашган Калдор тумани ҳукумат кучларининг қўшма операцияси ҳамда маҳаллий ҳарбийларнинг ёрдами натижасида «Толибон» ҳаракатидан озод қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»
 Маълум қилинишича, хавфсизлик ва маҳаллий кучлар Балх вилоятининг Калдор туманини «Толибон» ҳаракатидан тозалаш бўйича операция ўтказган. Амалиёт пайтида «Жамият» партиясининг етакчиси Ато Муҳаммад Нур ҳам қатнашган. 

Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили ўринбосари Фавад Аманнинг айтишича, операция натижасида «Толибон» ҳаракати катта йўқотишларга дуч келган. Операцияда қатнашган Ато Муҳаммад Нур ҳам тумандаги тозалаш ишлари муваффақиятли якунланганини маълум қилган.

Қайд этилишича, амалиёт пайтида Ато Муҳаммад Нурдан ташқари полиция қўмондони, миллий хавфсизлик бошлиғи, Балх чегара қўмондони ва бир қатор маҳаллий қўмондонлар иштирок этган.

Нурнинг сўзларига кўра, Калдор тумани ва Хайратан порт шаҳрини эгаллаш мақсадида бу ҳудудга бостириб кирган «Толибон» ҳаракати қаттиқ мағлубиятга учраган ва туманнинг барча ҳудудларидан чекинган.

Аввалроқ Афғонистон ҳарбийлари 2 туманни «Толибон» ҳаракатидан қайтариб олгани хабар берилган. Шунингдек, мамлакатдаги яна бир туман назорат остига олингани маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023