Бугун оқшоми. Синовдан ўтган ҳаво кучлари, Ўзбекистонга келадиган Эрдўғон, тожик-қирғиз можаросини муҳокама қилган президентлар ва 29 июннинг муҳим хабарлари

29 июннинг энг муҳим ва сара хабарлари битта дайжестда!

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларининг ҳам тайёргарлиги текширилдиОхирги бир ҳафтада Афғонистон билан чегара бир неча бор бузилган эди. Ҳаво кучларининг тайёргарлигини Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг ўзи 25 июнь куни текширувдан ўтказган

Вазир қирувчи самолётга чиқиб, ҳаво ҳужумидан ҳимоя, шартли объектга зарба бериш ва учиш-қўниш шайлигини кўздан кечирган. Аввалроқ Мудофаа вазирлиги 24 июнь куни ҳарбий округларда режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотларни бошлаган.

Жанговар тайёргарликларнинг текширилиши бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари (шу жумаладан, ҳарбийлар) Шўртепа тумани орқали Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтгани билан боғлиқ. Охирги бир ҳафтада афғонлар уч маротаба Ўзбекистонга ноқонуний қочиб ўтди. Биринчи бўлиб 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшини ҳарбий хизматчиси ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди. 26 июнь куни эса қўшни мамлакат кучишлатар тизимлари 3 нафар вакилининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш ҳолати қайд этилган. Ундан бир кун ўтиб чегаранинг ушбу қисмида 44 кишидан иборат Афғонистон чегара қўшинлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистоннинг давлат чегарасини бузган.

Қисқача хабар: Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2021 йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатга ўзбек-хитой вакцинасининг навбатдаги 1 миллион дозали партияси етиб келди — Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етди. Ўзбекистонга бугун, 29 июнь куни 1 миллион доза «ZF-UZ-VAC2001» вакцинаси олиб келинди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ҳозирда Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилган. 30 июнь куни «ZF-UZ-VAC2001»нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.

Бугун — Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни. Шавкат Мирзиёев уни таваллуд куни билан табриклади. Дастлаб давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Туғилган кунда ҳам актуал масалалар кўтарилмай қолмаган. Президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди. Бундан ташқари, 2021 йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Қисқача хабар: Андижонда TikTok’ка видео олиш учун поезд устига чиқиб, ток урган боланинг олдида телефон бўлмагани аниқланди. У поезд устига TikTok олиш учун чиқмаган. Хайриятки, бола тирик.

Хўш, оламда нима гап?

Улар учрашди: Тожикистон ва Қирғизистон президентлари қирғиз–тожик чегарасидаги можарони муҳокама қилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 29 июнь куни юзма-юз учрашди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Эмомали Раҳмон ҳар қачон муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Садир Жапаров эса икки кунлик (28–30 апрель) уруш учун афсусдалигини айтган. У, шунингдек, иккала томон бундан буёғига қуролли тўқнашувлар содир бўлишига йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлаган. 

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов ушбу воқеага бир оз бошқачароқ ракурсдан қаради. Буни унинг карикатурасида кўришингиз мумкин.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Саудия Арабистони шаҳзодаси давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм қилинди. Қирол Салмоннинг жияни Саудия шаҳзодаси Фаҳд бин Туркий бин Абд ал-Азиз ўлимга маҳкум этилди.

Фото: «Head Topics»

Ҳарбий суд Ямандаги Саудия Арабистони кучларининг собиқ қўмондонини давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топган. Қироллик маъмурлари Фаҳд ҳукуматга қарши тўнтаришни ташкиллаштиришда иштирок этган деб ҳисоблаган. Таъкидланишича, Фаҳд 2020 йил сентябрь ойида ўғли билан бирга ҳибсга олинган.

Қирғизистонда давлат аппаратидаги ходимлар штати 3 бараварга қисқартирилади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров республикадаги давлат аппаратини оптималлаштириш мақсадида у ерда ишловчи амалдорлар сонини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Маълум қилинишича, Қирғизистон ҳукуматига ишдан бўшатиладиган ишчиларни тегишли маблағлар билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолияти асосларига ўргатиш учун зарур чораларни кўриш, тежаладиган маблағларни эса қолган давлат ва коммунал хизматчиларнинг иш ҳақини ошириш учун сарфлаш вазифаси топширилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023