ДХХ академияси педагог кадрларни ишга қабул қилиш бўйича эълон берди
Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси касбий билим ва илмий салоҳиятга эга педагог кадрларни ишга қабул қилиш бўйича эълон берди. Бу ҳақда Хавфсизлик хизмати ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, академия юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган, олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун қўйилган малака талабларига (охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган, хорижий тил бўйича амалдаги сертификати мавжуд) ҳамда илмий даража ва унвонга эга (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD)) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга) педагог-кадрларни қуйидаги фанлар бўйича танлов асосида ишга таклиф қилади:
- хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, дарий, хитой, турк, урду, форс, араб, ҳинд, корейс, япон);
- ўзбек тили ва адабиёти;
- халқаро ҳуқуқ;
- фуқаролик процесси;
- маъмурий ҳуқуқ;
- иқтисодиёт назарияси;
- социология;
- мантиқ;
- диншунослик;
- психология;
- давлат ва ҳуқуқ назарияси;
- конституциявий ҳуқуқ ва инсон хуқуқлари;
- божхона ҳуқуқи;
- фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процесси.
Кўрсатилган талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 25 июлга қадар академияга (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй манзилига) ёки 71-252-92-30 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.