Қирғизистон инсонпарварлик ёрдами сифатида Қозоғистондан олинган унни сотишга қарор қилди

Қирғизистон ҳукумати аввалроқ Қозоғистон томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатилган унни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб, «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат моддий захиралари фонди томонидан маълум қилинишича, интернетда Қозоғистондан юборилган уннинг яроқлилик муддати чеклангани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган. Аммо бу ўз тасдиғини топмаган.

«Қозоғистондан 2021 йил май ойида 10 минг тонна миқдорида инсонпарварлик ёрдами орқали энг юқори, биринчи навли ун олинганди, маҳсулот барча сифат кўрсаткичлари бўйича ЕОИИ меъёрий ҳужжатлари ва Давлатлараро стандарт талабларига жавоб беради. Ушбу ёрдам қардош халқ томонидан доимий равишда бериб келинган. Хусусан, 2020 йил коронавирус инфекцияси пандемияси авжига чиққан пайтда ҳам 5000 тонна ун миқдорида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, июнь ойидан бошлаб Қирғизистонда 32–35 даража ва ундан юқори ҳаво ҳарорати кузатилган, июлда эса ҳароратнинг янада кўтарилиши тахмин қилинмоқда, бу эса унни қопларда сақлаш шароитларига салбий таъсир кўрсатади.

«Вазирлар Маҳкамаси Қозоғистондан қабул қилинган унни сифат кўрсаткичлари ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида сотиш ва ундан тушган маблағни давлат захирасига қўшган ҳолда республиканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қарор қилди», дея қўшимча қилинган хабарда.

Авввалроқ Қирғизистонда тожикистонлик фуқароларга авиачипталар сотиш тақиқланганди. Шунингдек, Қирғизистон чегараолди аҳолисига қурол олиб юришга рухсат берилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023