Самарқандда эркак давлат кредит бермагани учун ўзини бинодан ташламоқчи бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилди — видео

Самарқанд вилотяи Оқдарё туманида давлат кредит бермагани учун эркак ўзини бинодан ташламоқчи бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbir

Маълум бўлишича, 29 июнь куни ижтимоий тармоқларда Оқдарё туманида бир фуқаронинг давлат кредит бермаётгани учун ўзини юқори қаватдаги бинодан ташламоқчи бўлгани акс этган видеолавҳа эълон қилинган. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Оқдарё тумани Тўрон МФЙ Арпа қишлоғида яшовчи фуқаро Эшқувватов Фозил Жўрабой ўғли 2020 йил апрель ойида ҳунармандчиликка ёғоч маҳсулотлари сотиб олиш учун Микрокредит банкнинг Лойиш филиалидан 30 миллион сўм кредит олган.

Аниқланишича, фуқаронинг ойлик кредит қарзини тўлаш сўммаси 2 миллион 895 минг сўм бўлиб, 2021 йил май-июнь ойлари учун тўловни амалга оширмаган. Ҳозирда фуқаро Фозил Эшқувватовнинг банкдан икки ойлик тўлов қарзи 5 миллион 517 минг сўм бўлиб, банкка ушбу қарзини қайтармаслик учун ушбу воқеани уюштирган. Шунингдек, фуқаро унинг турмуш ўртоғи Маҳлиё Норбоеванинг ҳам Микрокредит банкдан тўланмаган 2 ойлик, жами 2 миллион 50 минг сўм қарздорлиги мавжуд.

Хабарга кўра, фуқарога нисбатан банк томонидан қонун бузилиш ҳолатлари содир этилмаган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда туман ҳоимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Давлат кредит бермаганлиги учун фуқаро ўзини бинодан ташламоқчи бўлди» деб, нотўғри талқин қилинганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда аёл ўзини учинчи қаватдан ташлашга урингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023