Сурхондарё ҳокими «Чилгаз ота» масжидини буздирмоқчи бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилди
Сурхондарё ҳокими Қизириқ туманидаги «Чилгаз ота» масжидини буздирмоқчи экани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими туманнинг Рабатак маҳалласида бўлганида фаоллар томонидан марказий «Чилгаз ота» жоме масжиди намозхонлар учун торлик қилаётгани айтилиб, унинг ўрнида замонавий масжид қуриш таклифи билдирилган. Масжиднинг сиғими 3 минг кишига мўлжаллангани айтилган.
Ҳоким масжиддаги шароитлар билан танишгач, фаолларнинг таклифини қўллаб-қувватлаган. Масжид жойлашган ҳудудда кенгайтириш ишларини амалга ошириш имкони йўқлиги сабаб янги марказий масжид қуриш учун бошқа жойдан ер ажратиш, жоме масжидни маҳалла намозхонлари учун қолдириш ҳақида кўрсатма берилган.
Аввалроқ Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси шаҳар ерларини сотиш эвазига таъмирланиши айтилган хабарга изоҳ берилган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари фуқарога куч ишлатгани айтилган видеога муносабат билдирилганди.