Тошкент ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг чиқишларига муносабат билдирди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларига муносабат билдирди. Бу ҳақда 29 июнь куни бошқарманинг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Instagram/ @jahongir_atajonovs

Қайд этилишича, охирги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи фуқаро Жаҳонгир Отажоновнинг турли номақбул чиқишлари фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, 17 июнь куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган «Gentra» тўхтатиб текширилган. Шу пайт ҳайдовчи Алишер Отажоновнинг (Ж. Отажоновнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмагани сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаётгани сабаб вақтинча сақланмоқда.

Ҳозирда фуқаро Жаҳонгир Отажонов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари номоён бўлмоқда.

«Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги хонанда Санжайнинг шаҳарда чиқиндилар тўпланиб қолгани тўғрисидаги чиқишига муносабат билдирганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023