Латвияда вабодан вафот этган илк одам суяклари топилди — фото

Олимлар Латвияда 5000 йилдан кўпроқ вақт олдин вафот этган одам вабо касаллигининг энг дастлабки турини юқтирганини маълум қилди. Бу ҳақда «Science Daily» хабар берди.

Фото: «CNN»

Маълум қилинишича, тадқиқотчилар буни аниқлаш учун одам суяклари ва тишларидан ДНКни ажратиб, уларни бактерия ва вирусларга текширган. Натижада касалланган йигит 20 ёшда бўлгани аниқланган. Унинг скелети XIX асрнинг охирларида топилган, аммо кейинчалик йўқолган ва XXI асрда қайта аниқланган. Таъкидланишича, суяк қолдиқларида вабони қўзғатадиган Yersinia pestis бактериялари қайд этилган.

Фото: «BBC»

«Аниқланган штаммни таҳлил қилиш жараёнида Yersinia pestis биз ўйлаганимиздан илгари ривожланганига гувоҳ бўлдик», — деган Германиянинг Киль университети профессори Бен Краусе-Киора. Унинг сўзларига кўра, ушбу бактериянинг аниқланиши «ҳақиқий туҳфа» бўлган.

Фото: «BBC»

Қайд этилишича, йигит суяклари аниқланган жой ёнидан яна бир эркак, ўспирин қиз ва чақалоқнинг қолдиқлари ҳам топилган. Аммо уларнинг ҳеч бирида бактерия аниқланмаган. Ушбу маълумот билан олимлар вирус кемирувчилар орқали йигитга юққанини таъкидлаган.

Фото: «BBC»

Бургалар орқали юқадиган энг сўнгги вабо касаллиги тахминан 3800 йил олдин, 10 000 дан ортиқ шаҳарлар шакллана бошлаганда пайдо бўлганди. Аҳолининг кўпайиб, зичлашиб бориши касалликнинг ривожланишига туртки бўлган.

«Ушбу қадимий юқумли касалликлар ҳозирги иммунитет тизимимизга қандай таъсир қилганини тушуниш келгуси тадқиқотларда ёрдам беради», — дея хулоса қилган олим. Маълумот учун, вабо минг йиллар давомида инсониятга зарар етказди. Хусусан «қора ўлим»га сабаб бўлган вабо XIV асрда Европа аҳолисининг ярмидан кўпини қириб юборган.

Аввалроқ олимлар яна фанга номаълум бўлган одам турини аниқлаганди. Шунингдек, Исроилда фанга номаълум одам суяклари топилганди

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади