Нукусда ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг аҳволи оғир экани аниқланди — видео

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг аҳволи оғир экани аниқланди. «Bugun.uz» мухбири ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Экология бошқармаси ходимлари билан ҳудудда ўрганиш ишлари ўтказди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, Нукус шаҳрида жойлашган Ҳайвонот боғи Нукус шаҳар инспекцияси ва Қорақалпоғистон Экологик партия кенгаши билан биргаликда ўрганилди. Ўрганиш давомида қуш ва ҳайвонларнинг сақланиш шароитларида камчиликлар борлиги, яъни ҳайвонлар сақланадиган ўринда камчиликлар аниқланиб, уларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан боғ раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилиши огоҳлантирилди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш келишувига мувофиқ текшириш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, «ekologuz» Telegram каналида ҳолат бўйича изоҳ эълон қилинган. Унда боғ хизматчилари ҳайвонларга лойқа сув бераётгани ҳам айтилган эди. «Боғ хизматчиси лойқа сувни унга сепяпти. Айиқ овлаганларни қораладик, аммо жониворларни бу аҳволга солиб, уларни секин ва даҳшатли ўлимга маҳкум қилаётганлар нега жазосиз қолмоқда?», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ноёб ўсимлик хитойликлар томонидан ноқонуний терилаётгани айтилган хабарга изоҳ берилган. Шунингдек, Ўзбекистонда экологик қонунбузарликлар бюджетга қанча зарар етказгани маълум қилинган.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди