Отабек Сатторий иши: томонлар сўзлаган, ОАВ киритилган ва яна қолдирилган суд — фото

Сурхондарё вилоят судида 29 июнь куни блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишини қайта кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтиши белгилангани, суд жабрланувчининг адвокати аҳволи ёмонлашгани учун 30 июнга қолдирилгани хабар қилинганди. «Bugun.uz» мухбирининг хабар беришича, суд иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, суд ҳайъати ОАВнинг илтимосномасини қаноатлантириб, журналистлар ҳамда блогерлар суд мажлисига киритилган. Шундан сўнг суд бошланиб, Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов томониндан ёзилган апелляция шикояти ўқиб эшиттирилган ҳамда тарафларнинг фикрлари, эпизодларнинг кўргазмаси тингланган. Хусусан, блогернинг адвокати Музработ туман суди томонидан айрим эпизодлар бўйича эълон қилинган оқлов эпизодларини бу аппелация судида кўриб чиқилмаслигини сўраган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бўлиб ўтган суд ишида Отабек Сатторийнинг «бозорком», Термиз шаҳар ҳокими, ФҲДЁ мудираси ва «Hududgazta’minot» ходими билан боғлиқ эпизодлари ўрганилган. Апелляция инстанциясида Сатторийга прокурор томонидан дастлабки терговда кўрсатмалари ҳамда дастлабки суд жараёнидаги кўрсатмалари тўғри келмаслиги сабабли дастлабки терговдаги кўрсатмаларни тасдиқлашини сўраган. Судланучи эса дастлабки терговда кўрсатмаларини тасдиқламаслигини айтиб ўтган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, блогер жабрланучи адвокатининг берган саволларига жавоб бермаслигини маълум қилган. Жараёнда Термиз шаҳар суди Сатторийга оид жиноят иши апелляция инстанциясида танаффус ҳам эълон қилган. Якунида эса суд иши яна айрим сабабларга кўра, 1 июль, пайшанба куни соат 10:00 га қолдирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз ИИБ ходимлари блогер Отабек Сатторийни ҳибсга олган. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир кишини мажбуран машинага ўтирғизиб, олиб кетгани акс этган видеоёзув тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов департаменти 1 март куни унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунлангани ҳақида маълум қилган. Кейинчалик Олий суд унинг суд жараёни 11 март куни бошланиши ҳақида хабар берган.

Сурхондарё вилоятида жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 10 май куни Отабек Сатторийга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилинган.

Кейинчалик Олий суд матбуот хизмати Сатторийга оид жиноят иши 29 июнь куни соат 11:00 да Сурхондарё вилоят судида Самарқанд вилояти суди томонидан апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилишини маълум қилган.

«Bugun.uz» таҳририяти Отабек Cатторий иши юзасидан ҳужжатли фильм ҳам тайёрлаган. Унда блогернинг яқинлари ва суд ишига бевосита алоқадор жабрланувчилар кўрсатмалари, адвокатлар ҳамда таниқли блогерларнинг воқеалар бўйича хулоса ва фикрлари келтирилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023