Путин коронавирусга қарши қайси вакцина билан эмланганини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин 24 март куни коронавирусга қарши эмланганди. Давлат раҳбари 30 июнда қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, Россия президенти «Спутник V» вакцинасини қабул қилган. Давлат раҳбари вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганида кечқурун иситмаси 37,2 даражага кўтарилиб, кундузи 36,6 даражани ташкил қилганини айтган.

Маълумот ўрнида, Путининг матбуот котиби Песков мамлакат раҳбари коронавирусга қарши вакцина билан эмланиши ошкор қилинмаслиги ҳамда эмлаш жараёни намойиш этилмаслигини, чунки ишлаб чиқилган 3 та маҳаллий вакцинанинг ҳаммаси ишончли ва самарали ҳисобланишини таъкидлаганди.

Айни пайтда Россияда учта вакцина рўйхатдан ўтган: Гамалея марказидан «Спутник V», Новосибирск «Вектор» маркази томонидан «EpiVacCorona» ва Чумаков маркази томонидан ишлаб чиқилган «КовиВак». Россияда эмлаш 2020 йил декабрь ойининг ўрталарида бошланган. Оммавий эмлаш эса 2021 йил январь ойининг ўрталарида бошланган.

Аввалроқ Қозоғистон биринчи президенти коронавирусга қарши эмланганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини олган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023