Танзила Норбоева: «Билимли ёшлар — ривожланган келажагимиз гарови»

Сенат раиси Танзила Норбоева мамлакатдаги йигит-қизларни 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан табриклади.

Фото: «Bugun.uz»

Сенат раиси Ўзбекистонда ёш авлоднинг режа ва ташаббуслари қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаб ўтган.

«Интилувчан, истеъдодли, ғайратли ва иқтидорли ёшларимиз — айнан сизлар орзу- умидларимиз нишонасиз! Бугун биз давлатимиз ёш авлоднинг режа ва ташаббусларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётганининг гувоҳимиз. Жойларда сизларнинг салоҳиятингизни тўлиқ намоён этишингиз учун керакли шароитлар яратилмоқда. Сизнинг ғояларингиз, кўникмаларингиз ва дунёни ўзгартириш истагингиз бизнинг асосий таянчимиз ва янги ютуқларнинг энг катта захирасидир.

Ҳар бирингиз мақсадларингиз ва орзуларингиз томон ўз йўлингиз билан борасиз. Кимдир шифокорнинг қийин йўлини танлаган, кимдир қонун ва адолат учун юраги билан ёнмоқда, яна бирингиз ижодкор ёки фазони забт этишни орзу қиласиз. Қалбингиз билан танлаган ҳар қандай ишингизга меҳр билан ёндашсангиз, у, албатта, эътироф маҳсулига айланиши муқаррар. Кўпгина ҳолларда танлов олдида турамиз – босиб ўтилган йўлакдан юриш ёки таваккал қилиб, ҳеч ким қилмаган ишни қилишдир. Шундай ҳолларда орзунгиз сари дадил қадам босинг, қийинчиликларни енгиб ўтиб, жасорат билан олдинга интилинг! Айнан шу тарзда умрбод тарихда қолувчи афсоналар дунёга келади. Ва ҳар бирингиз бунга қодирсиз.

Йўлларингиз турли бўлса-да, барчангизни бир нарса бирлаштиради — шу юрт фарзандларисиз! Осмонингиз, ерингиз — бир, ягона маданият ва қадриятлардан тарбия олгансиз. Кейинги 10 йилликда Ўзбекистоннинг қандай бўлиши, айнан сизга, сизнинг шу ёрқин келажагингиз учун билим олишга киритаётган сармоянгизга боғлиқ.

Таълим ва касбий маҳоратни ривожлантириш сизнинг муваффақиятингиз калитидир. Истиқболли, билимли ёшлар бизнинг ривожланган келажагимиз гаровидир. Вақтингизни беҳуда ўтказманг, ўз имкониятларингизни бой берманг, салоҳиятингизни амалга оширинг, билингки, биз сизга ҳар доим янги имкониятлар яратиб беришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Байрамингиз муборак, азиз ёшлар. Сизларга янги ғалабалар ва янги ютуқлар ҳамроҳ бўлсин», — дейди Танзила Норбоева.

Аввалроқ Танзила Норбоева ўзбек халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклагани хабар қилинганди. Шунингдек, Сенат раиси 8 март муносабати билан аёл-қизларни табриклаган. Бундан ташқари, Танзила Норбоева 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023