Туркия вице-президенти Самарқанддаги «Ипак йўли» университетига ташриф буюрди

Туркия вице-президенти Фуат Октай 29 июнь куни Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, вице-президентга туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамроҳлик қилган. Фуат Октай мамлакатга Ўзбекистон–Туркия муносабатларини таълим соҳасида ва туризм йўналишида ривожлантириш учун университет фаолияти билан танишиш мақсадида келган.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

«Университет жамоасининг аксарияти ёш ва куч-қувватга тўла инсонлар, талабалар эса шижоатли эканини кўриб турибман. Булар Ўзбекистон туризмининг келажаги», — деди Туркия вице-президенти.

Учрашувда университет қошида Турк мамлакатлари маданияти ва мероси мактаби» ва «Тарихий меросни реставрация қилиш мактабини ташкил этиш ҳамда соҳани ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари педагог, талабалари ўртасида академик алмашинув ҳамда маданият, дин, туризм йўналишлари бўйича икки томонлама диплом дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг VI йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш ва саноат коперациясининг янги лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган бизнес-форум бўлиб ўтган.

Аввалроқ Президент Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишгани хабар қилинган. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида Қатар ташқи ишлар вазирининг Ўзбекситонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим имзолангани маълум қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023