Ўзбекистонда 2025 йилдан 6 ёшли болалар мажбурий мактабгача таълимга қамраб олинади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб тўлиқ 6 ёшли болалар мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олинади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева 30 июнь, чоршанба куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ёки уларда тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш учун етарли шароит бўлмаган тақдирда умумий ўрта таълим муассасалари, коллежлар, «Баркамол авлод» марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, шунингдек, бошқа мос бино ҳамда иншоотларда ташкил этилиши белгиланган. 

«Юқоридаги қарор билан 2020–2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилган. Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб тўлиқ 6 ёшли болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) режимида ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва мажбурий бепул бир йиллик тайёрловдан озод этилади», — деди вазирлик матбуот котиби.

Мавлуда Асқархўжаеванинг сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур йўналиш бўйича барча имкониятлар амалга оширилмоқда. Хусусан, охирги тўрт йилда боғчалар сони 5 минг 211 тадан 18 минг 300 тага ошди. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси икки баробар ортиб, 27,7 фоиздан 60,9 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда болалар боғчага бериш учун рўйхатга қўйилганда навбати келганини ДХАларга бормасдан ҳам билиш мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда чекка ҳудудлардаги боғчаларга субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023