Ўзбекистонга 30 июнь куни яна 1 миллион доза «ZF-UZ-VAC2001» вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда 29 июнь куни ҳам келтирилган эди. Бундан аввал «ZF-UZ-VAC2001»нинг:

  • 27 мартда 1 миллион доза;
  • 27 апрелда 1 миллион доза;
  • 18 майда 1 миллион доза;
  • 19 майда 500 минг доза;
  • 10 июнда 1 миллион доза;
  • 28 июнда 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек–хитой вакцинасининг «ҳиндча» штаммга таъсири ўрганилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳоли қайси вакцина билан кўпроқ эмланаётгани айтилган.