Болалар коронавируснинг «ҳиндча» штамми билан 5 баробар кўпроқ касалланаётгани айтилди
Aмерикалик профессор-иммунолог Алмаз Шарман болалар коронавируснинг «ҳиндча» штамми билан 5 баробар кўпроқ касалланаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инсоният пандемиянинг жуда муҳим босқичи — вакцинация суръати ошгани сабабли омон қолиш учун коронавирус фаол мутацияга киришадиган босқичга кирмоқда. У шунингдек, коронавируснинг мазкур штамми ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
- барча аввалгиларига қараганда 60 фоиз кўпроқ юқумли;
- ўлим хавфини сезиларли даражада оширади;
- болалар 5 баробар кўпроқ кассаланмоқда;
- дельта-вариантини юқтиришга энг кўп мойил бўлганлар вакцина олмаганлардир.
Аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқлангани бўйича маълумот берганди. Шунингдек, Коронавирусга қарши ўзбек–хитой вакцинасининг «ҳиндча» штаммга таъсири ўрганилаётгани маълум қилинган.